ЭЪЛОНЛАР

Халқаро Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4245-сон қарорига  мувофиқ  МДҲ мамлакатларида илк маротаба АҚШ университетининг филиали Ўзбекистонда ташкил этилди.
    Тошкент шаҳрида Вебстеруниверситетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб магистратуранинг қуйидаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда:
-    “Бизнес бошқаруви магистри (МВА)” – 40 нафар,
-    “Медиакоммуникация ( MA Mediacommunikation)” – 40 
-    “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш ( MA TESL)” – 40.
Мазкур магистратура дастурларига жами 120 нафар талаба қабул қилиниши, ўқитиш тўлиқ Вебстер университети академик дастури асосида ташкил этилиши, дарслар Вебстер университети профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилиши назарда тутилган бўлиб, курс якунида битирувчиларга Вебстер университети (АҚШ) томонидан бериладиган диплом тақдим этилади.
    Тавсия этилаётган номзодларнинг инглиз тилини билиш даражаси IELTS 6,0 дан кам бўлмаслиги ва шунга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
    2019 йилнинг 31 июлига қадар номзодлар тавсия этилиши лозим.
Қўшимча маълумот учун институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
Халқаро ҳамкорлик бўлими