ЯНГИЛИКЛАР

Самарқанд ветеринария медитсинаси институти ва Германиянинг PRАХХ -Германияда касбий малака ошириш, касбий таълим- халқаро диалог-барқарор муваффақият дастури доирасида шартнома имзоланди.

img

PRАХХ дастурининг координатори Ф.Саидовни 19 ноябр куни институт ректори Х.Б.Юнусов ва институт халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Х.А.Пардаев кутиб олишди. Томонлар дастур бўйича Самарқанд ветеринария медитсинаси институти талабаларининг 2018-2019 ўқув йилида Германияда қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари бўйича ташкилотларда ўқув амалиётини ўтказиш бўйича шартнома имзолашди.

Ушбу  ўқув амалиёти - мутахассисликка кўра амалий билимларни, касбга тайёргарликни ва тажрибалар натижасида олинган назарий билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, амалиёт - касбий ва амалий малакани ошириш ва шу жумладан мутахассисликка кўра қўшимча ўрганиш ва келажакда касбий фаолиятда ўрганган билимларини қўллашларида қўл келади. Амалиёт давомида шунингдек амалиётчилар Германия ишлаб чиқарувчилари ҳаёти ва тажрибалари билан яқиндан танишишларига катта имконият берилади. 
Ундан ташқари келажакда институтнинг профессор-ўқитувчиларига хорижий тилларни ўқитиш ва Германиялик соҳа мутахасисларини институт ўқув жараёнига жалб қилиш борасида келишувга эришилди.
Куннинг иккинчи ярмида Германияга бориш истагида бўлган институтнинг 3 босқич талабалари ўртасида саралаш имтиҳонлари ўтказилди.

 

Самарқанд ветеринария медитсинаси институти матбуот котиби 
Шахзод Ахмедов