ЯНГИЛИКЛАР

Ёшларимизни ёд ғоялардан асрайлик

img

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан огоҳ этиш, ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда талаба-ёшлар кийиниш маданиятига бағишланган тушунтириш-тарғибот ишлари давом этмоқда. 
6-сентябр куни институт бош биноси катта мажлислар залида Агрономия факультети талабала-ёшлари учун ўтказилган “Ёшларимизни ёд ғоялардан асрайлик” мавзусидаги учрашувда бугунги мураккаб глобаллашув даврида ёшларимиз қалби ва онгини турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат ва Ватанга муҳаббат руҳида камол топтириш долзарб вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди. 
Тадбирда Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Шодмонқулов, Агрономия факультети декани Д.Нормуродов, Хўжа нисбатдор жоме масжиди имом хатиби Б.Бобохонов, профилактика нозири И.Алиев, профессор-ўқитувчилари талаба-ёшлардан иборат жами 427 киши иштирок этди. 
Тадбир давомида Агрономия факультети декани Д.Нормуродов сўзга чиқиб, ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш, "оила – маҳалла – таълим муассасаси" ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини янада ошириш жуда муҳим эканлиги айтиб ўтди. 
Зеро, бугунги замон ҳар биримиздан ўта ҳушёрликни, масъулият ва ватанпарварликни талаб этмоқда. Фарзандларимизни асраб-авайлаш, уларни юксак маънавиятли, юрт корига ярайдиган авлод этиб тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Ўз болангни ўзинг асра, деган даъваткор шиор бугунги кун талаби экани яна бир бор таъкидланди. 

Агрономия факультети декани ўринбосари Б.Қўлдошев сўзга чиқиб, талабаларга институти ички тартиб қоидалари билан таништирди. У ўз сўзида талаба-ёшларга кийиниш одоби, ўзаро мулоқатда ҳурматда бўлиш лозим эканлиги ҳақида атрофлича йиғилганларга сўзлаб берди.  
Шундан сўнг, “Ўзбекистон” МТРК томонидан тайёрланган “Хужрадаги зулмат” номли ҳужжатли фильми намойиш этилди. 
СамВМИ Матбуот хизмати, 
Фарида ХАДЖАЕВА тайёрлади.