ЯНГИЛИКЛАР

СамВМИда янги ўқув йили бошланди

img

Жорий йилнинг 5 сентябр куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти очиқ спорт майдонида  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан олийгоҳ талабаси бўлган ёш-йигит қизларнинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. 
Унда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори, профессор Х.Б.Юнусов, соҳа проректорлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди. 
Тадбирни институт ректори, профессор Х.Юнусов кириш сўзи билан очиб, республикамиз Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги байрами ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан йиғилганларни табриклади. Ректор ўз сўзида Мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. 
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ахроров сўзга чиқиб, талаба-ёшларни  институт кийиниш одоби, муомила маданияти бўйича институт ички тартиб қойидалари борасида атрофлича тўхталди.  
Шундан сўнг, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талабалар эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирланишди. 

СамВМИ Матбуот хизмати,
Фарида  ХАДЖАЕВА