ЯНГИЛИКЛАР

Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг расмий очилиш маросими.

img

Тарихда шундай кунлар бўладики, бундай кунни унутилмас ва такрорланмас кун сифатида эслаб қолишади. Бугун Ветеринария соҳасида ана шундай кун. Сабаби бугун Республикамизда ягона бўлган, жамиятимиз учун ветеринар кадрларни етказиб берувчи Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимининг рамзий лентасини Ўзбекистон Республикаси Давлат Ветеринария қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов, Самарқанд вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Р.Қобилов, Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг ректори Х.Б.Юнусов, Самарқанд ветеринария медитсинаси институти профессори, академик Д.Т.Абдукаримовлар биргаликда кесиб, очиб беришди ва институт фаесида ташкил этилган кўргазмага таклиф этишди. 

Сўнгра кичик мажлислар залида Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг ректори Х.Б.Юнусов бошчилигида йиғилиш ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат Ветеринария қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов йиғилганларга соҳадаги кўплаб янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди. Самарқанд вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлаш бўйича ўринбосари Р.Р.Қобилов янги таҳрирдаги "Ветеринария тўғрисида" ги қонуннинг тасдиқланиши билан боғлиқ жараёнларни сўзлаб ўтди. Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг профессори, академик Д.Т.Абдукаримов ёшларга ветеринария соҳаси тарихи ҳақида эслатиб ўтди. "Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари" кафедраси магистранти Х.Сафаров ва Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факултети биринчи босқич талабаси Д.Тилабовалар Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг очилиш маросими билан табриклаб, ветеринария соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди. 
Тадбирнинг қолган қисми институт фаоллар залига ўтди ва куй-қўшиқ ҳамда наволар остида ўтди. Айниқса Самарқанд ветеринария медитсинаси институтининг Қ.В.З "Мароқанд" жамоасининг чиқишлари тадбир иштирокчиларига яхши кайфият улашди.

Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети матбуот хизмати: 
Хуршид САФАРОВ