ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИ


Самарқанд ветеринария медицинаси институти
«Талабалар турар жойи» нинг 
Низоми

                                                                                                           I.    Умумий қоидалар
1. Ушбу «Низом» 2005 йил 9 апрелдаги «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари фани бўйича» махсус методологик комиссия қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 18 майдаги 107-сонли «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида миллий истиқлол ғоясини талабалар онгига сингдиришда таълим жараёни, маънавий-маърифий фаолият ва таълимдан ташқари ишларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги буйруғи асосида ишлаб чиқилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 17 январдаги 11-сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилди.
2. Самарқанд ветеринария медицинаси институтига узоқ туман ва вилоятлардан келиб, таълим олаётган талабалар, магистрлар ва осиминаторлар вақтинча яшаш жойи билан таъминлаш мақсадида «Талабалар турар жойи» ташкил этилади.
3. Талабалар турар жойи бошқаруви-мазкур Низом асосида институт раҳбарияти томонидан шакллантирилади ҳамда ўз фаолияти йўналишига, иш режаси ва дастури, штат бирлигига эга бўлиб, талабалар турар жойининг маъмурий, хўжалик, маънавий-ахлоқий тарбия ишларини бошқаради.
4. Талабалар турар жойида талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши, дам олиши ҳамда спорт, санъат ва бошқа тўгаракларда қатнашиши учун шароитлар яратилади. 
5. Талабалар турар жойининг моддий-техника таъминоти, уни капитал ва жорий таъмирлаш, бинодаги қаттиқ ва юмшоқ кроват, мебель, хона жиҳозлари (кўрпа-тўшак, ёпинчиқлар, сочиқлар ва бошқалар), техника воситаларини сақлаш, таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, тозалигини таъминлаш, коммунал-хўжалик хизматлари (иссиқ ва совуқ сув таъминоти, канализация, иссиқ сув трубаларини таъмирлаш) ва бошқа шарт-шароитлар институт томонидан таъминланади.
6. Талаба турар жойи олиш учун факультет декани ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор номига ариза ёзади ва унга паспорт нусхасини илова қилади. Мазкур ариза ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, талабалар турар жойларига жойлаштириш махсус комиссия (маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бошқалардан иборат) рухсати билан берилган ордер асосида амалга оширилади.
7. Талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талаба ва магистрантлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан таъсис этилган қоидалар асосида вақтинча рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш ишлари бошқарув раиси (мудир) ва паспортист(ка) томонидан амалга оширилади.
8. Тарбиявий-маданий, спорт-соғломлаштириш ишлари ва Талабалар турар жойида яшовчиларга маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш борасидаги умумий раҳбарлик институт ректори зиммасига юклатилади.
9. Талабалар турар жойларига институт ишчи хи  зматчилари, бегоналар,  талаба ва магистрантларнинг оила аъзоларини жойлаштириш қатъиян маън қилинади.

Батафсил: