ИЧКИ ЮҚУМСИЗ КАСАЛЛИКЛАР ВА АКУШЕРЛИК КАФЕДРАСИ

Кафедра мудири

Эшбуриев Бахтияр Маматқулович

  • Қабул вақти: Ҳар куни соат 900 дан 1500 гача, Клиник бино, 352-хона.
  • Телефон: Telefon: 99891 539-95-13 Fax: 99866 234-07-87
  • Электрон почта: eshburiev.59@mail.ru

Эшбуриев Бахтияр Маматқулович, 1959 йилнинг 3 апрелида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ишчи оиласида туғилган.
Миллати: Ўзбек.
Маълумоти: Олий, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Ветеринария» факультетини тамомлаган (1983 й).
Меҳнат фаолияти: 
1989-1990 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ички юқумсиз касалликлар ва клиник диагностика” кафедраси врач ординатори бўлиб иш бошлаган.
1990-1994 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ички юқумсиз касалликлари ва клиник диагностика” кафедраси ассистенти, 1994-1997 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ички юқумсиз касалликлари ва клиник диагностика” кафедраси катта ўқитувчиси, 2004-2006 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси катта ўқитувчиси, 2006-2009 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси доценти, 2010-2011йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ветеринария, зоотехния ва қоракўлчилик факултети ўқув ишлари бўйича декан муовини (ўриндошлик асосида “Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси доценти),  лавозимларида фаолият кўрсатган.
2012 - 2015 йилларда Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси доценти, 2015 йилдан ҳозирги кунгача “Ички юқумсиз касалликлар ва акушерлик” кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
 Илмий даражаси: фан доктори
Илмий унвони: доцент
Иш стажи: 35 йил 
Педагогик стажи: 29 йил
Ўқитадиган фанлари: “Ветеринария акушерлиги”, “Ҳайвонлар кўпайиш биотехникасининг назарий ва илмий асослари”, “Акушерлик патологиясининг илмий асослари”, “Ветеринария гинекологияси ва андрологиясининг илмий асослари”.
Ютуқлари: 2015-2017 йилларда “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” Умумреспублика танловининг “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси бўйича ғолиби. 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2016 йил 1 июлдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган. 
Ўзбекистон Республикаси, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига кўра “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги  танловининг” ветеринария таълим соҳаси бўйича 2017 йил учун “Инновация ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси ғолиби. (Фахрий диплом №18/3. 2017 й.)
2014 йилдан бошлаб 16.07.2016.Qx/V.25.01 рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар котиби, 2015 йилдан факультет Кенгашининг аъзоси.
Илмий ишлари: 1995 йилда “Сутдан чиқарилган бузоқлар гепатодистрофияси (этиология, диагностика, профилактика” мавзусида номзодлик диссертациясини мувоффақиятли ҳимоя қилиб, ветеринария фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган. 2016 йилда “Бўғоз сигирларнинг эндемик микроэлементозлари, уларнинг оқибатлари ва профилактика чора-тадбирлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 100 га яқин илмий-услубий ишлар, шу жумладан, 2 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 4 та ўқув-услубий қўлланма, 10 дан ортиқ тавсиянома ва 4 та ихтиро муаллифи. 200 дан ортиқ илмий мақолалар ва 1 монография чоп эттирган.
3 та давлат гранти (ДИТД-16/22; ҚХА-9-115, ҚХА-9-039-2015) асосида илмий изланишлар олиб борган. Тадқиқотлардан олинган натижалар ва яратилган ишланмалар асосида ҳар йилги Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида ва турли даражадаги илмий семинарларда фаол иштирок этиб келган.
«Микроэлементозларни олдини олиш учун микроэлементли-витаминли аралашма» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 2013 0179). Бунда, бўғоз сигирларнинг эндемик микроэлементозларини олдини олиш учун микроэлементли-витаминли аралашмаларни қўллаш усуллари ишлаб чиқилган; 
«Бузоқлар диспепсиясини даволаш учун электролитли-дегидратацион эритма» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 2013 0180). Бунда, бузоқлар диспепсиясини даволаш ва олдини олиш учун электролитли-дегидратацион эритмалардан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган;
Бўғоз сигирларнинг микроэлементозларини олдини олиш учун «Микровит» микроэлементли-витаминли аралашмани қўллаш, бузоқлар диспепсиясини даволашни такомиллаштиришда «Электролитли-дегидратацион эритма»ни қўллашга асосланган даволаш ва гуруҳли олдини олиш усуллари Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари қорамолчилик фермер хўжаликларига жорий этилган. (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 15.09.2016 й. №48/4-1380-сон маълумотномаси). Бунда, бузоқларни туғилгандаги тана вазни 13,4 фоизга ва тана вазнининг кунлик ўсишини 14,4 фоизга ошган, уларнинг диспепсия билан касалланиши 60 фоизга камайган, соғин сигирлар сут маҳсулдорлиги 38,5 фоизга юқори бўлган ҳамда иқтисодий самара бир бош сигир ҳисобига ўртача 545,8 минг сўмни ташкил этган.
Илмий раҳбарлиги: 150 дан ортиқ бакалаврга, 8 нафар магистрга илмий раҳбарлик қилган. 
Оилавий аҳволи: Оилали, 7 нафар фарзанди бор.

 

Самарқанд медицина институти “Ички юқумсиз касалликлар ва акушерлик” кафедраси 
НИЗОМИ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-модда) ва «Кадралар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й. 11-12сон, 295-модда) қонунларига ҳамда «Олий таълим тўғрисида»ги Низом ва «Олий таълим муассасининг кафедралари тўғрисида» намунавий Низомга мувофиқ «Ички юқумсиз касалликлар ва акушерлик» кафедраси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
I.Умумий қоидалар
1.    Ушбу Низом «Ички юқумсиз касалликлар ва акушерлик» кафедраси учун асосий меъёрий хужжат ҳисобланади.
Кафедра Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ветеринария профилактикаси ва даволаш” факультетининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кафедрада “Ҳайвонларнинг ички юкумсиз касалликлари”, “Клиник диагностика”, “Ветеринария акушерлиги”, “Қишлоқ хўжалик ҳайвонлар репродукцияси”, “Радиобиология”, “Ветеринария патологиясининг назарий ва илмий асослари”, “Ички юқумсиз касалликлар ташхисининг илмий асослари”,“Юқумсиз касалликларни даволаш ва олдини олишнинг илмий асослари”, “Ёш ҳайвонлар ва паррандаларнинг юқумсиз касалликлари”, “Ҳайвонлар кўпайиш биотехникасининг назарий ва илмий асослари”, “Акушерлик патологиясининг илмий асослари”, “Ветеринария гинекологияси ва андрологиясининг илмий асослари” фанлари бўйича ўқув, услубий, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ҳамда ташкилий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.
2.Кафедра таркибига кафедра мудири, ветеринария фанлари доктори, доцент Б.М.Эшбуриев, профессор Қ,.Н.Норбоев, профессор Б.Бакиров, фан номзодлари доцентлар М.Б.Сафаров, Н.Б.Рузикулов, фан номзоди, катта ўқитувчи Б.Х.Ибрагимов, фан номзоди ассистент Б.М.Нурмухамедов, ассистентлар О.Р.Бобоев, М.А.Сулаймонов, У.А.Рахмонов, М.Ҳ.Хамидов, В.Б.Абдумажидов, Б.С.Алимов, Ҳ.Н.Бектанова, Б.Б.Турсуналиев, Б.Сидиқов, Ш.А.Ботирова, Б.Хаитов, катта лаборант  Н.Э.Худойназарова, лаборантлар Г.Ҳайдарова, Ф.Хамрақулова киради.
3.Кафедранинг профессор-ўқитувчилари “Таълим муассасаларига педогогходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” ги Низомгамувофиқишга қабул қилинади.
4.    Кафедра ўқув-тарбиявий ва илмий жараённи таъминловчи “Ҳайвонларда модда алмашинуви бузилишлари ва бепуштликнинг олдини олиш” илмий-тадқиқот лабораторияси, ахборот-технологияли маърузахоналар, амалий машғулот хоналари, ренгенкабинет, физиотерапия ва радиобиология кабинети ва манежга эга.
5.    Кафедра кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ёки ташкилотлар худудида филиаллар ташкил этиш ва уларнинг моддий-техник базасидан фойдаланиши мумкин.
Кафедра филиали фаолияти тегишли Низом асосида ташкил этилади.
II. Кафедрани ташкил этиш ва бошқариш.
6.    Кафедрада жами 1 нафар фан доктори профессор, 5 нафар фанномзодлари доцентлар ва катта ўқитувчилар, 3 нафар фан номзодлари,ассистентлар ва 7 нафар илмий даражасиз ассистентлар фаолият кўрсатади.
7.    Кафедра факультет деканига ва институт ректори (ўқув ишларипроректори)га бўйсунади.
8.    Кафедранинг тузилиши ва унинг штатлари олий таълим муассасасиректори томонидан тасдиқланади.
9.    Кафедрани одатда, фан доктори, фан номзоди, илмий даражасига, шунингдек, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда танловдан ўтган кафедра мудири бошқаради ва унга кафедра фаолиятиучун шахсий масъулият юклатилади.
III. Кафедра мудирининг вазифалари
10.    Кафедра мудирининг шахсий режаси олий таълим муассасасининг ректориёки ўқув ишлари бўйича проректори томонидан тасдиқланади.
11.    Кафедра мудири:
-    олий таълим муассасаси миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этади;
-    кафедра иш режаси, профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг шахсий режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;
-    кафедра педогог ходимларига ўқув юкламаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;
-    кафедрага ишга олиш, ишдан бўшатиш ва ходимларни янги вазифаларгатайинлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, интизомийчора кўриш тўғрисида олий таълим муассасаси раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;
олий таълим муассасасининг тегишли хизмат бўлинмаларидан ўқув- тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнини талаб даражасида ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлашни талаб этади;
IV. Кафедра фаолиятини ташкил этиш.
12.    Кафедра фаолияти ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ҳамда ташкилий-услубий ишларни қамраб олган истиқболлива жорий (йиллик) режаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу режалар ва кафедра фаолиятига тегишли бошқа вазифаларнинг бажарилиши кафедра мудири раислигида ўтказиладиган мажлисларда муҳокама этилади. Кафедра мажлисларига бошқа кафедралар ва олий таълим муассасаларидан ходимлар таклиф этилиши мумкин.
13.Кафедранинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ваахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш;
- кафедра йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим дастурлари билан қиёсий тахлилини мунтазам равишда олиб бориш ва такомиллаштириш;
-    кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
-    дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладанхорижий олимлар билан хаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалартузиш;
-    ўқув шакллари (ишлаб чикаришдан ажралган ва ажралмаган холларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларидаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;
-    талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойихалари (ишлар), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларига, шунингдек, мустақил ишлари ваилмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
-    талабалар билимининг рейтинг назоратини жорий этиш, талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
-    иқтидорли талабаларни танлаш ва уларни тарбиялаш, олимпиада ватанловларда, шу жумланади «Истеъдод» жамғармаси танловида иштирок этишгатайёрлаш, талабаларнинг мустақил ишлаш шакл ва услубларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
-    талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, иқтидорли талабаларни тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадкиқот ишларинии ндивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини руёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш;
-    тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш, нашр этишга тавсия бериш ва уларнинг натижаларини ишлаб чикаришга жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларини кўриб чиқиш тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
-    замонавий педогогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педогогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасинияратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишни замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил килиш, масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш;
-    илмий-педогогик кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислиги мос ёкитурдош ихтисосликлар бўйича докторлик диссертацияларни илмий семинарларда муҳокама қилиш, таълим хужжатларининг меъёр талабаларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
-    бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий-техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
-    олий таълим муассасаси битирувчилари ҳамда мазкур кафедрада стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи бўлганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш, битирувчилар мониторингини олиб бориш;
-    кафедра ихтисослиги бўйича мутахассислар малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиш, таълим хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
-    хорижий таълим муассасалари билан таълим сохасидаги хамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
-    талабаларнинг қизиқишларини эътиборга олган холда турли мавзулар, йўналишлар ва ихтисосликлар, касб-хунар турлари бўйича тугараклар ташкил қилиш ва фойдали меҳнат билан банд қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
-    кафедрада ўқитиладиган фанлардан лаборатория ишларини тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, ҳамда кафедра лабораторияларини замонавий ускуна ва қўрилмалар билан жиҳозланишига ҳомийларни кенг жалб этиш;
-    институт ахборот-ресурс марказини кафедра таълим йўналишлари ва мутахассисликларига оид янги ўқув, илмий-техникавий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириш, янгиланишини доимий назорат қилиш.
14. Кафедрада қуйидаги хужжатлар бўлиши керак:
-ўқув, ўқув-услубий, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ва тарбиявий ишларни қамраб олган иш режалари;
-талабаларда ватанпарварлик, ўз ватани билан фахрланиш, бой миллий анъаналарга, халқ мероси ва умуминсоний қкадриятларга ҳурматни шакллантириш бўйича “Маънавий” марказлар, талабалар турар жойларида ўтказиладиган тадбирлар режалари;
-кафедра фанлари бўйича амалдаги меъёрий, ўқув-услубий ва бошқа хужжатлар;
-    анкета маълумотларига эга бўлган кафедра таркибининг руйхати (катта илмийходим-изланувчилар учун тадқиқот мавзулари, раҳбарлари ва тадқиқотнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак);
-    мажлис баённомалари.

 

КАФЕДРАЛАР Паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик кафедраси Қорамолчилик, йилқичилик ва коракўлчилик кафедраси Деҳқончилик ва мелиорасия кафедраси Биотехнология кафедраси Мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси Ҳайвонлар физиологияси, биокимёси ва патологик физиология кафедраси Ҳайвонлар анатомияси, гистология ва патологик анатомия кафедраси Табиий ва илмий фанлар кафедраси. Ҳайвонларни озиқлантириш технологияси кафедраси Агрокимё, тупроқшунослик, ўсимликлар ҳимояси ва карантини Фармакология, токсикология ветеринария санитария экспертизаси ва гигиенаси кафедраси Ветеринария жаррохлиги кафедраси Епизоотология, микробиология ва вирусология кафедраси Ўзбек тили ва чет тиллар кафедраси Агроинженерия кафедраси Чорвачилик ва ўсимлик махсулотларини саклаш, қайта ишлаш технологияси кафедраси Агроиқтисодиёт ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси Паразитология ва ветеринария ишини ташкил этиш кафедраси Ички юқумсиз касалликлар ва акушерлик кафедраси Гуманитар фанлар кафедраси Ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш. Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари кафедраси