ИТМ ФАОЛИЯТИ


  • институтда амалий ва инновацион характердаги илмий-тадқиқотларни, янги техника ва технологиялар яратишни қўллаб-қуватлаш;
  • илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, янги технология, илмий ишланмаларни яратиш ва уларни чорвачилик ҳамда ветеринария соҳаларига жорий этиш;
  • тадқиқотлар натижалари асосида яратилган илмий-техник маҳсулотларни буюртмачиларга (истеъмолчиларга) сотиш орқали инновацион жамғарма ҳисоб рақамига пул тушириш;
  • институт профессор-ўқитувчи, докторантлари ва мустақил изланувчиларини турли илмий танловларга қатнашиши учун услубий ёрдам бериш, илмий-техник ахборотга, патент-лицензион хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
  • институт инновацион ўқув-диагностика ва даволаш ветеринария маркази, кафедралараро ва иммунобиотехнология илмий-тадқиқот лабораторияларини ўқув-илмий асбоблар, жиҳозлар ва бошқа моддий-ашёлар билан таъминлашни ташкиллаштириш;
  •  илмий семинар ва конференсиялар ташкил этиш, илғор хорижий ўқув юртлари олимлари билан ахборот алмашиш, илмий ҳамкорлик қилиши.