ИНСТИТУТ ТАРИХИ


       Самарқанд ветеринария медицинаси институти 1929 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти номи билан ташкил этилган. Институт Марказий Осиёнинг ветеринария соҳасидаги йирик олий ўқув юртларидан биридир. Ҳозирги вақтда институтда давр талабларига жавоб берадиган юқори малакали бакалаврлар, магистрлар, фан номзодлари, фан докторлари тайёрланмоқда. Институтнинг 4 факултетида қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланмоқда:
Ветеринария медисинаси (йирик шохли моллар касалликлари)
Ветеринария медисинаси (майда шохли моллар касалликлари)
Ветеринария медисинаси (йилқи ва туя касалликлари)
Ветеринария медисинаси (кинология ва ит касалликлари)
Ветеринария медисинаси (парранда касалликлари)
Ветеринария медисинаси (балиқ касалликлари)
Ветеринария медисинаси (асалари касалликлари)
Ветеринария фармасевтикаси
Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари
Ветеринария санитария експертизаси
Зооинженерия (қорамолчилик)
Зооинженерия (қўйчилик-эчкичилик)
Зооинженерия (қоракўлчилик)
Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик)
Зооинженерия (паррандачилик)
Зооинженерия (асаларичилик)
Зооинженерия (балиқчилик)
Биотехнология
Ўсимликшунослик (яйлов чўл ўсимликшунослиги)
Агрономия (ем-хашак экинлари)
Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси
Институтда паразитология (профессор Н.В.Баданин, академик И.Х.Иргашев), қоракўлчилик (профессор А.А.Рахимов), зоотехния (профессорлар П.М.Пушкарев, Н.А.Мавлонов), ҳайвонлар физиологияси (профессор Р.Ҳ.Ҳаитов), ҳайвонлар морфологияси (профессорлар П.П.Виноградов, Д.Х.Нарзиев, Ш.И.Ибрагимов), ҳайвонларнинг ички юқумсиз касалликлари (профессор Ҳ.З.Ибрагимов), селексия ва уруг`чилик (профессор Д.Т.Абдукаримов), ўсимликшунослик (профессор Е.П.Горелов), тупроқшунослик (профессор Д.М.Кугучков), ўсимликлар ҳимояси ва карантини (профессор М.И.Кособуцкий), қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (профессор М.Х.Хусанов) соҳалари бўйича илмий мактаблар яратилган. 
Институтда ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва компютерлар билан жиҳозланган лабораториялар, ўқув хоналари ҳамда ўқув бинолари талаба ва ўқитувчилар хизматида. Шунингдек институтда бой ахборот ресурс маркази, спорт мажмуаси, талабалар турар жойлари мавжуд. Институт қошидаги фаолият кўрсатаётган ўқув-тажриба хўжалигида, ўқув полигонида талабаларнинг амалий машг`улотлар ва илмий изланишлар ўтказишлари учун барча имкониятлар яратилган.
Институтда фаолият курсатаётган 23 та кафедраларда 25 дан ортиқ фан докторлари, профессорлар, 130 дан зиёд фан номзодлари, доцентлар талабаларга таълим-тарбия бериш билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда. Кундузги бўлимида таълим олаётган талабалар сони 5272 дан зиёд бўлса, 937 талаба ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўз билимларини оширишмоқда. Бугунги кунгача институтда 39 мингдан ортиқ олий маълумотли, юқори малакали мутахассислар тайёрланди. Таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича ёш илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида еътибор берилмоқда. Ҳозирги пайтда қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистрлар тайёрланмоқда:
Институтда Олий ўқув юртидан кейинги таълим институти орқали қўйидаги 13 та ихтисосликлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган:
03.00.05-Ботаника
03.00.06-Зоология
03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси
05.07.01-Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжа-лиги ва мелиорация ишларини механизациялаш
06.01.01-Умумий деҳқончилик. Пахтачилик
06.01.04-Агрокимё
06.01.05-Селексия ва уруғчилик
06.01.08-Ўсимликшунослик
06.02.03-Хусусий зоотехния. CҲорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси
08.00.04- Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
16.00.01- Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси
16.00.02-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси.
16.00.04-Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, екологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария експертизаси 
Докторантурада қуйидаги ихтисосликлар бўйича фан докторлари тайёрланмоқда:
06.01.05-Селекция ва уруғчилик
06.01.09-Ўсимликшунослик
06.02.04-Хусусий зоотехния, чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси
08.00.04-Микроиқтисодиёт
16.00.01- Ҳайвонлар диагностикаси ва терапияси
16.00.02-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси 
      Институт 89 йиллик фаолияти мобайнида 170 дан ортиқ фан доктори ва 393 га яқин номзодлик диссертациялари тайёрланди ва ҳимоя қилинди. Кейинги 10 йилда 24 та фан докторлиги, 61 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.
Бошоқли дон екинларнинг 7 та, картошканинг 3 та, нухатнинг 2 та нави, қоракўл қўйларнинг 3 та завод типи, 4 та ветпрепаратлар, 7 та янги механизмлар яратилди. Институт олимларининг ижодий фаолияти ва кенг кўламли илмий изланишлари натижасида умумтаълим ва мутахассис фанлар бўйича 100 дан ортиқ дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, монографиялар, 120 та илмий-амалий тавсиялар чоп етилди ва улар Республика халқ хўжалигида қўлланилмоқда.
Профессор-ўқитувчилар талабаларга серқирра аграр фанларнинг сирларини фидоийлик билан ўргатиш ҳамда талабаларнинг маънавий ва маърифий дунёқарашларини шакллантиришда Ватанга, миллатга садоқатли, фидойи комил инсонлар бўлиб етишишида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Ҳозирги кунда институтнинг қатор хорижий мамлакатлар, жумладан: АҚШ, Англия, Голландия, Германия, Полша, Россия ва бошқа мамлакатларнинг Олий ўқув юртлари билан ўқув-услубий ва илмий-амалий ҳамкорлиги узвий ривожланиб бормоқда.
Илмий изланишлар асосан қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, чорвачилик махсулотларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалик екинларининг янги серҳосил ва тезпишар навларини яратиш, тупроқнинг унумдорлигини ошириш, атроф-мухит мусаффолигини таъминлаш, чорва молларини ҳар хил касалликлардан асраш, қишлоқ хўжалик техникалари, машина ва агрегатларини самарали тизимини яратиш бўйича олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодини ташкиллаштириш, бухгалтерия ҳисоби, аграр иқтисодиёт соҳа ишлаб чикаришни фаолияти таҳлили юзасидан тавсия ва ишланмалар жорий етилмоқда. Илмий текшириш ишлари соҳасида атроф муҳит ва тоза ичимлик суви муаммолари, арзон електро енергия олиш технологияси ҳамда биотехнология, генетика қонуниятлари ва ютуқларидан фойдаланиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратилгандир.