ВЕТЕРИНАРИЯ ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ДАВОЛАШ ФАКУЛТЕТИ

Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети декани

Ниёзов Хаким Бакоевич

  • Қабул вақти: Душанбадан жумагача, ҳар иш куни соат 9:00 дан 11:00 гача, Ветеринария лабораторияси биноси.
  • Телефон: +99891 548-60-55
  • Электрон почта: samvmi@edu.uz

Ниёзов Хаким Бакоевич  10.06.1960 йил   Бухоро вилояти, Шофиркон туманида таваллуд топган.
Миллати: ўзбек
Маълумоти: Олий, 1984 й. Самарқанд  қишлоқ хўжалик институти Ветеринария факултетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти: 
Бухоро вилояти Шофиркон тумани ветеринария станциясида ветеринария врачи 1984-1986 йиллар, Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти аспиранти 1986-1989 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Жарроҳлик» кафедраси ассистенти  1989-1996 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Жарроҳлик» кафедраси доценти  1997-1999 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректор ёрдамчиси 1999-2000 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ветеринария факультети ўқув ишлари   бўйича декан муовини  2000-2004 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жарроҳлиги  ва фармакология»  кафедраси катта ўқитувчиси  2004-2008 йиллар,  Самарқанд қишлоқ хўжалик институти «Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси,  жарроҳлиги ва фармакология» кафедраси доценти 2008-2012 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг «Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жарроҳлиги ва фармакология» кафедраси мудири 2012-2015 йиллар, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг ветеринария, зоотехния ва коракулчилик факультети декани 2015 й. Ҳозирги кунда Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ветеринария профилактикаси даволаш  факултети декани лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Илмий даражаси: Ветеринария фанлари доктори
Илмий унвони: доцент 
Иш стажи: 34 йил
Педагогик стажи: 29 йил
Ўқитадиган фанлари: Оператив хирургия, Умумий ва хусусий хирургия, Тренинг ва от касалликлари
Ютуқлари: 
Илмий ишлари: 
1. Ниёзов Ҳ.Б.  Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида бармоқ касалликлари. // Монография. – Самарқанд. 2017.- Б.154. 
2. Ниёзов Ҳ.Б., Эшқуватов Х., Рахимов Д., Шаропов М. Хориждан келтирилган махсулдор қорамолларда бармоқ бўғими ва туёқ касалликлари, уларнинг этиопатогенизи ва клиник белгилари. // Зооветеринария. – Тошкент, 2012. - № 5-6. -Б.16-18 (16.00.00; №4).
3. Ниёзов Ҳ.Б., Давлатов Н.Ш., Жураев Д. Анализ заболеваемости и клинического проявления асептических болезней суставов у лошадей. // Зооветеринария. – Тошкент, 2012. - № 11. -Б.15-17 (16.00.00; №4).
4. Ниёзов Ҳ.Б., Давлатов Н.Ш., Жураев Д. Отлар оёқлари дистал бўғимларида сурункали асептик яллиғланишлар ва уларни даволаш. // Зооветеринария. – Тошкент, 2012. - № 4. -Б.14-16 (16.00.00; №4).
5. Ниёзов Ҳ.Б., Жураев Д., Юлдошева М. Спорт отларида бўғимларнинг йирингсиз яллиғланишлари ва уларнинг этиопатогенези. // Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журналининг Агро илм илмий иловаси. – Тошкент. 2012. -№2. - Б. 46-48. (16.00.00; №1).
6. Ниёзов Ҳ.Б., Жураев Д., Файзиев У. Отларнинг бўғим касалликларини даволаш. // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент. 2012. -  №9.- Б. 35-38. (16.00.00.№3).
7. Ниёзов Ҳ.Б., Бобоева Ш. Қуёнлар организмига кичик частотали неон-гелий лазер ва ультрабинафша нурларининг таъсири. // Зооветеринария. – Тошкент, 2013. - №4.- Б.13-16. (16.00.00; №4).
8. Муллажонов Р.М., Ниёзов Ҳ.Б. Қоракўл қўйларида сурункали йирингли яллиғланишларини этиопатогенетик даволаш. // Зооветеринария. – Тошкент, 2013. - №7. -Б.12-14. (16.00.00; №4).
9. Ниёзов Ҳ.Б., Жураев Д. Некоторые особенности этиопатогенеза гнойных артритов у спортивных лошадей. // Зооветеринария. – Тошкент, 2013. - №1. -Б.18-20. (16.00.00; №4).
10.  Niyozov H., Dilmurodov N., Davlatov N. Treatment of aseptic diseases of limb distal part joints in Uzbek sport horses. “Journal of Microbiology, Biotechnology and Food Sciences”, №12. 2016. P.478-481. Nitra. (Jurnal impact 0.29 INDEX COPER Nicus).  
11. Абдиев С., Ниёзов Ҳ.Б. Қўйларда йирингли бармоқ касалликларини келтириб чиқарувчи этиологик омиллар ва уларнинг клиник белгилари. // Зооветеринария. – Тошкент, 2017. - №1. -Б.31-34. (16.00.00; №4).
12. Ниёзов Х.Б. Қорамол оёқларининг дестал бўғимларида сурункали асептик яллиғланишлар ва уларни даволаш. // Зооветеринария. – Тошкент, 2017. - №2. -Б.19-22. (16.00.00; №4).
13. Ниёзов Ҳ.Б. Қорамоллар организмига неон-гелий лазер нури билан ишланган аутоқоннинг биологик таъсири. // Зооветеринария. – Тошкент, 2017. - №3. -Б.18-20. (16.00.00; №4).
14. Ниёзов Ҳ.Б. Қорамолларда бўғимларнинг асептик яллиғланишлари ва уларнинг этиопотогениези. // Ўзбекистон қишлоқ хўжалик журналининг Агро илм илмий иловаси. – Тошкент. 2017. -№2. -Б. 49-51. (16.00.00; №1).
II бўлим (II часть; II part)
15. Ниёзов Ҳ.Б., Давлатов Н.Ш., Худоклинова Ю. Профилактика хронических асептических болезней суставов курупного рогатого скота. // Проблемы медицины и биологии. – Самарканд. 1998. -С.3-5.
16. Ниёзов Ҳ.Б., Давлатов Н.Ш. ва бошқалар. Отларда бўғимларнинг асептик яллиғланишларнинг этиопатогенези, даволаш ва олдини олиш бўйича тавсиянома. – Тошкент. 2012..28 б.
17. Ниёзов Ҳ.Б. Қорамолларда бўғимларнинг сурункали асептик яллиғланишларини даволаш ва олдини олиш бўйича тавсиянома. – Тошкент 2017. 36.б.
18. НиёзовҲ.Б., Зубайдов Ф.Ф. Отларда бўғимнинг асептик яллиғланишлари да синовиал суюқликнинг сифат кўрсаткичлари. «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ёш олимларнинг роли». Илмий-амалий конференция. - Самарқанд 2007. -Б.98-99.
19. Ниёзов Ҳ.Б., Қаюмов Д.Ҳ. Неон-гелий лазер ва ультрабинафша нурлари билан ишланган аутоқоннинг сигирлар қонининг морфологик кўрсаткичларига таъсири. «Физикавий-кимёвий биология ва биотех-нологиянинг истиқболлари мавзусидаги». Илмий-амалий анжуман материаллари. Халқаро конференция. – Андижон. 2007. -Б.162-163.
20. Ниёзов Ҳ.Б. Биологическое действие на организм лабораторных животных ауто-крови и аутокрови облученной неон-гелиевыми лазерными и ультрафиолетовыми лучами. «Международный научно-теоретический журнал». Эпизоотология иммунология фармакология санитария. – Минск. 2008. №2. -С.31.
21. Ниёзов Ҳ.Б. Нетрадиционные методы лечения гнойных болезней суставов конеч-ностей крупного рогатого скота. «Международный научно-теоретический журнал». Эпизоотология иммунология фармакология санитария. – Минск. 2008. -№2. -С.74-75.
22. Ниёзов Ҳ.Б.,  Давлатов Н.Ш., Каримов М.Г. Отлар оёқлари дистал бўғинларида сурункали асептик яллиғланишлар ва уларни замонавий усулларда даволаш. Чорвачилик ҳамда ветеринария фани ютуқлари ва истиқболлари. Республика илмий-амалий конференцияси. - Самарқанд. 2010. -Б.69-71.
23. Ниёзов Ҳ.Б., Файзиев У. Спорт отларида бўғимларнинг асептик яллиғланишларида улар қонининг биокимёвий кўрсаткичлари. «Фермер хўжаликларида муаммолар ечимида талабалар» Илмий -тадқиқотларининг ўрни. – Самарқанд. 2012. -Б.94.
24. Ниёзов Ҳ.Б., Мухтаров  Б.З., Эшқуватов Х.Х., Қорамолларда туёқ ва бармоқ касалликларининг келиб чиқишида сақлаш шароитларининг ўрни «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишда қишлоқхўжалик фани ютуқлари ва истиқболлари» Республика илмий-амалий конфренцияси. – Самарқанд. 2015. 20-21 ноябр. -Б.119. 
25. Мухторов Б.З., Исаев М., Ниёзов Ҳ.Б. Махсулдор сигирларда бармоқ ва туёқ касалликларини этиолгияси ва учраш даражаси. «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишда қишлоқ хўжалик фани ютуқлари ва истиқболлари» Республика илмий-амалий конфренцияси. – Самарқанд. 2015. 20-21 ноябр. -Б.161.
26. Niyozov H.B., Biological influence of autoblood on the organism of horses, irradiated with helium-neon laser rays. “The Way of Science international scientific journal”  № 10 (32), 2016 Vol. 1. P. 44-46 Volgograd (Global Impact Factor, Australia 0.543).
27. Niyozov H.B., Some peculiarities of etiopothogenesis of purulent arthritis of sports horses. Samarkand Agricultural Uzbekistan Kangwon National Unversity, Korea International conference on “Agriculture, regional innovation and International cooperation” 4-5 May. Samarkand. 2017. P.59-62.
28. Ниёзов Ҳ.Б. “Рекомендации по лечению и профилактики хроническо-асептических воспалений суставов у крупного рогатого скота” Свидительство о депонировании объектов интеллектуальной собственности. Рег. №3114. ООО «Asian intellectual property». (26.07.2017). 
29. Ниёзов Ҳ.Б. “Рекомендации по лечению и профилактики хроническо-асептических воспалений суставов у лошадей” Свидительство о депонировании объектов интеллектуальной собственности. Рег. №3115. ООО «Asian intellectual property». (26.07.2017).
Илмий раҳбарлиги: 100 дан ортиқ бакалаврларга, 30 дан зиёд магистратура талабаларига илмий раҳбарлик қилган.
Оилавий аҳволи: Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Ветеринария факультети 1929 йилда ташкил этилган, 2004 йилда зоомухандислик ва қоракўлчилик факультетларини бирлаштириш асосида “Ветеринария, зоотехния ва қоракўлчилик факультети” деб, 2018 йил Ўзбекистон Республикаси Презденти Ш.М .Мирзиёев томонидан “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини” ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-3703 қарорига асосан факултет номи “Ветеринария профилактикаси ва даволаш” факултети деб қайта номланиб, Мустақил Республикамиз Давлат ветеринария хизматининг барча соҳалари учун бакалавр ва магистр даражасидаги ветеринария врачларини етказиб берадиган  факультет ҳисобланади. 
Хозирги вақтда факультетда 5440100-Ветеринария, 5111000-Касб таълими (Ветеринария), 5440100 Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари), 5440101 Ветеринария медицинаси (майда шохли моллар касалликлари), 5440102 Ветеринария медицинаси (йилқи ва туя касалликлари),  5440103 Ветеринария медицинаси (кинология ва ит касалликлари), 5440104 Ветеринария медицинаси (парранда касалликлари), 5440105 Ветеринария медицинаси (асалари касалликлари) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича, 5А440101- Ҳайвонларга ташхис ва даволаш, 5А440102- Ветеринария жарроҳлиги, 5А440103- Ветеринария акушерлиги ва ҳайвонларнинг кўпайтириш биотехникаси, 5А440104- Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси, 5А440105-Кинология ва ит касалликлари, 5А440102- Тренинг ва от касалликлари, 5А440106- Балиқ касалликлари, 5А440107- Асалари касалликлари, 5А440108- Парранда касалликлари магистратура мутахассисликлари бўйича магистрантларни тайёрлайди.
1. Холиқов С.     – Ўқув ишлари бўйича декан муовини
2. Исаев М.         – Ўқув ишлари бўйича декан муовини
3. Абдуллаев Ш.А.      - ЁБИБ декан ўринбосари
4. Яхшиева Н.     -  Иш юритувчи  котиба

Самарқанд ветеринария медицинаси институти 
“Ветеринария профилактикаси ва даволаш”
 факультети тўғрисида низомнинг Умумий қоидалари

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 11-12-сон, 295-модда) Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги   ПФ-4456 сонли “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 22 февралда 1222-рақам билан давлат рўйхатига олинган “Олий таълим тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 16 мартдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2841-сонли, 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Републикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли, 2018 йил 8 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 5 декабрдаги 487-сонлибуйруғининг 4-иловаси – “Олий таълим муассасасининг Илмий Кенгаши тўғрисида”ги намунавий Низомга асосан факултет Кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
I.Умумий қоидалар
Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультети (бундан кейин факультет) - Самарқанд ветеринария медицинаси институти (бундан кейин институт)нинг ўқув-илмий ва маъмурий тармоғи ҳисобланиб, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ 5440101 -(йирик шохли моллар касалликлари), 5440102 -(майда шохли моллар касалликлари), 5440103-(йилқи ва туя касалликлари), 5440104-(кинология ва ит касалликлари), 5440105-(парранда касалликлари), 5440106-(балиқ касалликлари), 5440107-(асалари касалликлари), 5440100-Ветеринария, 5111000-Касб таълими (5440100-ветеринария) таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ва 5А440104-Ветеринария акушерлиги ва ҳайвонларни кўпайтириш биотехникаси, 5А440106-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси, 5А440109-Кинология ва ит касалликлари, 5А440110-Тренинг ва от касалликлари, 5А440112-Балиқ касалликлари, 5А440113-Асалари касалликлари, 5А440114-Парранда касалликлари, 5А440101-Ҳайвонларга ташхис қўйиш ва даволаш, 5А440102-Ветеринария жарроҳлиги, мутахассисликлари бўйича талабаларни ўқитиш, таълим-тарбия жараёнларини узвий ва уйғунлашган ҳолда олиб бориш, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек кафедраларда илмий тадқиқот лойиҳаларини бажариш ишларини мувофиқлаштиришга йўналтирилади.
1.2. Факультет ўз таркибига қуйидаги кафедраларни бирлаштиради: “Ички юқумсиз касалликлар ва акушерлик” кафедраси, “Парранда, балиқ, асалари ва мўйнали ҳайвонлар касалликлари ” кафедраси, “Ветеринария жарроҳлиги” кафедраси хамда “Ҳайвонлар анатомияси, гистология ва патологик анатомия” кафедралари шунингдек факультет таркибига “Ҳайвонлар анатомияси музейи ” киради.
1.3. Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида йирик корхона ва муассасалар қошида, шунингдек белгиланган тартибда тузилган битим асосида хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам таълимни ташкил этиши мумкин.
1.4. Факультет кадрлар тайёрлаш жараёнини ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузгива ажралмаган (сиртқи) таълим шаклида амалга оширади.
1.5. Кадрлар истеъмолчилари талаблари ва соҳа хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида факультет таркибида янги бўлимлар ташкил этилиши мумкин.
II. Факультетни ташкил этиш ва бошқариш.
2.1. Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети институт Илмий кенгашининг тавсияси асосида ОЎМТВ билан келишилган ҳолда ректорнинг буйруғи билан ташкил этилади.
2.2 Факультет ишига рахбарликни факультет декани амалга оширади. Факультет декани, ОЎМТВ билан келишилган холда институт ректори томонидан фан доктори, профессор, доцентлар ёки фан номзоди сафидан 5 йил муддатга тайинланади. Декан лавозими мустақил штат лавозими ҳисобланади ва уни ўриндошлик тартибда эгаллашга рухсат этилмайди.
2.3 Факультет декани ва унинг муовини штатлари Ўзбекистон Реcпубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари”га мувофиқ жорий этилади (ЎзР ҚХТ 2011 йил, 3-сон, 25-модда, ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 январда 2182-сон билан рўйхатга  олинган).
2.4. Декан муовинлари, аксарият холларда, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахслар сафидан, факультет деканининг тавсиясига кўра, олий таълим муассасаларининг ректори томонидан тайинланади.
2.5. Низом бўйича факультет декани олий таълим муассасаси илмий кенгаши ва қабул комиссиясининг аъзоси, шунингдек Давлат аттестатцияси комиссияси раисининг муовини ҳисобланади.
2.6. Факультет декани ҳар йили олий таълим муассасаси илмий Кенгашида ўтган ўқув йилида амалга оширилган ўқув, илмий ва илмий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ҳисобот беради ҳамда факультет фаолиятининг натижалари бўйича тўла маъсулиятни ўзига олади.
2.7. Факультет фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун декан раислигида факультетнинг Кенгаши ташкил этилади.
III. Факультет деканининг вазифалари
Факультет декани:
- факультетда ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва илмий -услубий ишларга бевосита раҳбарлик қилади;
- факультетдаги мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича зарур норматив-хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқаришни ташкил этади;
- олий таълим муассасаси илмий кенгаши ва факультет Кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилади;
- факультет бошқарув кадрлари захирасини яратиш, тайёрлаш ва ўқитишни амалга оширади;
- касбий этикани шакллантириш масалаларига кенгроқ эътибор беради, адолатли, фидойи, ватанпарвар ва эътиқодли ёш кадрларни тайёрлашни таъминлайди;
- ўқув-тарбиявий жараён хамда талабаларнинг битирув малакавий иши ва амалиёти устида назоратни амалга оширади;
- ўқув машғулотлари жадвалини тузишга рахбарлик қилади, унинг бажарилишини назорат қилади, талабалар давомати учун маъсул хисобланади;
- талабаларнинг мустақил иши, шунингдек уларнинг билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш устидан назоратни ташкил этади;
- талабаларни курсдан курсга ўтказиш, талабалар сафидан четлатиш, давлат аттестациясига ва битирув малакавий ишларини химоя қилишга киритиш, академик таътил бериш ва стипендия тайинлаш тўғрисидаги буйруқ лойихаларини тайёрлайди, факультетда хорижий талабалар мавжуд бўлган ҳолларда, улар билан ишлашни таълим муассасасининг халқаро бўлими билан келишган ҳолда амалга оширади;
- талабалар илмий - ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этади, иқтидорли талабаларни аниқлайди, уларни тадқиқотларга жалб этади, илмий - тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатади, уларнинг илмий - ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий- техникавий шарт - шароитлар яратади;
- иқтидорли талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, номли стипендиялар, “Истеъдод” жамғармалари фанлари бўйича ўтказиладиган олимпиадалар ва бошқа танловларда  иштирок этишга тайёрлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларни ташкил этади;
- Доктарантура (Phd, DSc)ва мустақил- изланувчи институтлари орқали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ташкил этади, профессор-ўқитувчллар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, алоҳида ўрнак кўрсатганларни турли танловларда иштирок этишлари учун тавсия этади;
- факультет таркибига кирувчи кафедраларнинг фанлари бўйича, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳамкорликда, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмаларни тайёрлашга умумий раҳбарликни амалга оширади, инглиз тилини  ўрганиш ва компьютер саводхонлиги бўйича машғулотлар ташкил этади;
- “Йилнинг энг яхши факультети” учун ўтказиладиган кўрик-танловда факультет иштирокини ташкил этади;
- факультет Кенгашига раҳбарлик қилади, кафедралараро йиғилишлар, илмий-услубий конференцияларни (шу жумладан хорижий мутахассислар иштирокида) ташкил этади;
- олий таълим муассасасининг маркетинг хизмати билан хамкорликда корхона  муассасаларнинг факультет чиқараётган малакали мутахассисларга бўлган эхтиёжини ўрганади, факультетни тамомлаганлар билан алоқа ўрнатади, уларнииг амалий ишлари сифатини тахлил қилади;
- педагог кадрлар, талабалар ва илмий ахборотлар билан ўзаро алмашиши мақсадида бошқа таълим муассасалари билан хамкорлик алоқаларини ўрнатади;
- таълим хизматларини ташкил этади ва амалга оширишга жавоб беради, бюджетдан ташқари маблағларни топиш ва улардан ўқув максадларида фойдаланишни амалга оширади;
- факультет ихтисослиги бўйича халқ хўжалигида банд бўлган олий маълумотли мутахассисларнинг малака оширишини ташкил этади;
- таълим мазмунини мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти-истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан, маданият, техника ва технологияларни замонавий ютуқларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқарилган давлат таълим стандартлари асосида шакллантирада;
- таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири бўлган ахборот-ресурс манбалари базасини кенгайтириш чораларини кўради;
- таълимни ривожлантириш бўйича устивор илмий тадқиқотларни ривожлантиради ва истиқбол режаларини тузади;
- талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларга раҳбарлик қилади, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда фойдали меҳнат билан шуғулланишларини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар ташкил этади, талабаларни ҳар хил норасмий оқимларга қўшилиб қолишларининг олдини олади;
- талабалар орасида ўқув интизомини яхшилаш, улар фаоллигини  оширишга қаратилган тадбирларни амалиётга тадбиқ қилади;
- факультет жамоаси ва талабалар орасидаги расмий ва норасмий муносабатларда ўзаро ишонч ва ҳурмат, самимийлик ҳамда меҳр-оқибат туйғуларини шакллантиради;
- ўқув-тарбия тизимига янги ахборот технологияларини жорий этилишини назорат қилади;
- факультет Кенгаши қошидаги устозлар тажрибасини ўрганиш, янги педагогик технологияларни жорий қилиш ва малака ошириб келган профессор-ўқитувчиларнинг ҳисоботларини муҳокама қилиш бўйича семинарлар ташкил этади.