• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНЛИГИДАН ЖАІОН ЧЕМПИОНЛИГА  
Saturday, 25 January 2020
МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНЛИГИДАН ЖАІОН ЧЕМПИОНЛИГА

МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНЛИГИДАН ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГА

      

 Мамлакатимизда ўзининг ёрқин зарҳал ёзувлари ҳамда   баракали ва самарали йил бўлганлиги билан тарихга муҳрланган  ўтган 2013 - "Обод турмуш йили" да  айтиш мумкинки, юртимизда барча соҳаларда ўзига хос янгиланишлар даврида юртдошларимиз жуда катта муваффақиятларни қўлга киритди. Шунингдек, ўтган 2013- йилда таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, спорт, санъат ва бошқа қатор соҳаларида эришилган ютуқлар, қўлга киритилган маррларни бугун мамлакатимизда юксак эътироф этилаётганлиги  диққатга сазовардир.

         Айниқса, спорт соҳасида янги иқтидорларнинг  юзага чиқиши, мамлакат, Осиё, халқаро ва жаҳон чемпионатларида совриндорларнинг ютуқлари, уларнинг юқори ўринларни қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан олтин, кумуш ва бронза медалларини олиб келганлиги ва буни ўз навбатида янги-янги иқтидорлар ва спортчиларнинг юртимиз давруғини жаҳон ареналарида кўтарганлиги билан юксак баҳолашимиз ўринли бўлади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, спорт соҳасидаги барча ютуқларимизнинг замирида аввало, давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг мазкур соҳага қаратган  юксак эътиборлари, улар учун барча шароит ва имкониятларни яратиб берилганлиги ва бунинг натижасида "Бугунги ёшларимиз ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучи" - дея эътироф этган фикрларининг ҳаётимиздаги исботи бугун мана шу каби юксак марраларни қўлга киритишимизда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

        

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ҳам ўтган 2013 -"Обод турмуш йили"да кенг кўламли ишлар амалга оширилди ҳамда  ўзига хос янги-янги марраларни қўлга киритиш йили бўлди дейиш мумкин. Биргина спорт соҳасида институтимизда эришилган ютуқларимизга назар ташлайдиган бўлсак, миллий кураш бўйича битта жаҳон чемпиони, 3та мамлакат биринчилигида чемпионлар юқори натижаларга эришдилар.       

Улар: Суҳроб Худойбердиев - Агрономия факултети  талабаси. 2013 йилнинг 16-19 декабр кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионатида 66 кг тоифада юқори натижа кўрсатиб, жаҳон чемпиони бўлди.

         Элёр Эргашев - "Иқтисодиёт ва бошқарув" факултети талабаси. Кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогининг 81 кг вазн тоифасида 1- ўрин соҳиби.

         Дилшод Самадов -  "Иқтисодиёт ва бошқарув" факултети талабаси. Кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогининг 100 кг вазн тоифасида 1- ўрин совриндори.

         Нурбек Бердияров - "Ветеринария, қоракулчилик ва зоотехния"  факултети талабаси. Кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогининг 66 кг вазн тоифасида 3- ўрин соҳиби.

         Тураева Дилшода - "Иқтисодиёт ва бошқарув" факултети талабаси. Ўзбекистон "Камолот" Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган МIT. UZ миллий интернет танловида муваффақиятли иштирок этиб, фаҳрли 2-ўринни қўлга киритди.

        

Ушбу номлари эътироф этилган талабалар Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг навбатдаги ўтказилган Илмий Кенгашида институт  ректори профессор Т.Э.Остонақулов ва институт жамоаси томонидан яна бир бор номлари алоҳида эътиборга лойиқлиги таъкидланиб, уларнинг бундан ҳам юқори марраларни қўлга киритишларига самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек, ректор ўз сўзида бундай юксак марраларни қўлга киритаётганлигимиз сабаби аввало, кейинги йилларда  Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида спорт ва жисмоний тарбияга берилган эътибор ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишнинг самаралари дея таъкидлади.

Тадбирда спортчиларнинг мураббийлари ва устозлари ҳам иштирок этди. Уларга  институт ректори томонидан  шундай кучли спортчиларни тарбиялаб, уларга чемпионлик сирларини ўргатганлиги учун ўзига хос ҳурмат ва эҳтиром билдирилиб, алоҳида ташаккур айтилди. Уларга бундай марралар янада юксакроқ бўлиши тиланди ҳамда   эсталик ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Биз ҳам ушбу эътирофга ўзимизнинг юксак ҳурматимиз ва эҳтиромимизни билдирган ҳолда уларнинг келгусидаги мамлакатимиз байроғини янада юқорироқ кўтаришдек масъулиятли ва шарафли ишларида улкан зафарлар, омадлар тилаймиз!

 

Самарқанд қишлоқ хўжалик                              институти маънавият ва маърифат бўлими

 

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.