• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow САМАРКАНД КИШЛОК ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ ХОТИН-КИЗЛАР КЎМИТАСИ ЭЪТИРОФГА САЗОВАР БЎЛДИ.  
Saturday, 25 January 2020
САМАРКАНД КИШЛОК ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ ХОТИН-КИЗЛАР КЎМИТАСИ ЭЪТИРОФГА САЗОВАР БЎЛДИ.

 САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ ЭЪТИРОФГА САЗОВАР БЎЛДИ.

 

 

     Республикамизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада юксалтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлардан асосий кўзланган мақсад уларга бўлган эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир. Шу маънода юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини такомиллаштириш борасида ўтган йиллар мобайнида қатор қонун ва қарорлар қабул қилиниб, аёлга бўлган эътибор давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланиб улгурди. Шундай чора-тадбирларнинг энг дастлабкиси деб айтиш мумкинки, Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатидир. Ана шу меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жойларда хотин-қизлар фаолияти янада такомиллаштирилиб, ҳудудлардаги хотин-қизлар қўмиталари ва бошланғич ташкилотларининг фаолиятлари янада ривожлантирилди. Айтиш ўринлики, бунинг натижасида бугунги кунда мамлакатимиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар қўмиталари фаолияти аниқ режа ва дастурлар асосида иш олиб боришмоқда. Бу эса ўз навбатида юртимизда  хотин-қизларнинг жамиятимизнинг барча жабҳаларида уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш имконини бермоқда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар йили мунтазам тарзда ўтказилиб келинаётган  "Йилнинг энг намунали хотин-қизлар бошланғич ташкилоти" Республика кўрик танловининг ҳам аслида мазмун-моҳиятида жойларда хотин-қизларнинг жамиятимиздаги фаоллигини янада ошириш ҳамда аёл ўз оиласидан ортиб жамиятимизда муносиб иштирокчи сифатида юксак эътироф этилиши мужассамлигини кўришимиз мумкин.

 

 

   Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ҳам хотин-қизлар қўмитаси фаолияти юксак даражада йўлга қўйилган бўлиб, бошланғич ташкилотнинг намунавий режаси асосида йиллик ишлар амалга оширилади. Ўтган йиллар мобайнида ушбу қўмита томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятимиз ривожи йўлидаги илмий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор хайрли ишлар ва кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келаётганлигини кўришиимиз мумкин. Мазкур бошланғич ташкилотни бошқариб келаётган тажрибали мутахассис Жамила Сайфуддинова фаолияти ва унинг ташаббускорлиги бу борадаги тадбирларни изчиллик билан амалга оширишда асосий рол ўйнамоқда. Бундай юксак эътирофга сазовар бўлган ютуқлар 2013 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар йили мунтазам тарзда ўтказилиб келинаётган  "Йилнинг энг намунали хотин-қизлар бошланғич ташкилоти" Республика кўрик танловида юқори баҳога лойиқ деб топилди ва бошланғич ташкилот қўмитаси раиси Жамила Сайфуддинова 2- даражали диплом билан тақдирланди. Буни Самарқанд қишлоқ хўжалик институти хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига берилган юксак эътирофнинг намунаси сифатида баҳолаймиз ҳамда Жамила Сайфуддинованинг бундан кейинги ишларида улкан зафарлар тилаймиз. 

 

 

 

 

 

                                                              Самарқанд қишлоқ хўжалик   институти маънавият ва маърифат бўлими.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.