• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow Юксак марраларни кўзлаганларга омад іамиша ёр бўлгай  
Saturday, 25 January 2020
Юксак марраларни кўзлаганларга омад іамиша ёр бўлгай

Юксак  марраларни кўзлаганларга омад ҳамиша ёр бўлгай

       Албатта, юксак марралар, қўлга киритиладиган ютуқларни олдиндан чамалаб, бор имкониятлардан унумли фойдаланган инсон юқори чўққиларни забт этади ҳамда  ўз олдига қўйган мақсадларига эришади. Буни биргина бугунги кунда мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг натижаларидан ҳам яққол кўришимиз мумкин. Республикамизда Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов бошчилигида мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ спортга берилган эътибор Ўзбекистон номини жаҳон саҳнида янада кенгроқ бўй кўрсатишини ҳамда ўзбек спортчилари номларининг дунё миқёсида тобора ошиб бораётганлиги намоён этди. Айтиш ўринлики, таълим масканларида спорт мусобақарининг ягона тизими сифатида “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” каби ёшларнинг спорт байрамига айланиб улгурган мусобақаларини бугунги кунда ҳақиқий маънода мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбия соҳасида янги марраларни қўлга киритишнинг омили сифатида эътироф этиш мумкин.

      Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ҳам бугунги кунда талабаларни спортнинг барча турларига жалб этиш борасида  олиб борилаётган ишлар диққатга сазовардир. Замон талаблари даражасидаги спорт зали ва ундаги спорт анжомлари талабалар ихтиёрида. Дарсдан кейинги машғулотларда эса талабалар режа асосида спортнинг бирон бир тури билан шуғулланиб, универсиада ҳамда вилоят, республика, халқаро спорт мусобақаларига тайёргарликларини олиб боришади. Мана шундай кенг кўламдаги самарали ишларнинг натижаси албатта, бесамар кетаётгани йўқ. Яъни, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти талабалари орасидан бугунги кунда спортчи, халқаро турнирлар ва мусобақалар ғолиби, чемпион деган номлар кашф этиляпти.
        Яқиндагина худди шундай номлар яна биттага кўпайди. У миллий курашнинг ватани бўлган юртимиз довруғини яна бир маротаба юқорига кўтарди. Яъни, 16-19 декабр кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти  “Агрономия” факултети 3-курс талабаси Худойбердиев Суҳроб 66 кг. вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу унинг спорт соҳасида қўлга киритган яна бир катта ютуқларидан биридир. Худойбердиев Сухроб Зайнибоевич,  11 декабр 1987 йилда Ургут туманида туғилган. Спортнинг миллий кураш  бўйича вилоят, республика ҳамда халқаро турнирлар совриндори. Қатор мусобақалар ғолиби. Спортнинг миллий кураш бўйича тури билан мунтазам шуғулланади. Ҳозирги кунда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти Агрономия факултети 3-босқич талабаси.

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти маънавият ва маърифат бўлими

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.