• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow Конституция давлатни давлат, миллатни миллат бўлиб ривожланишида асосий ›омусдир  
Saturday, 25 January 2020
Конституция давлатни давлат, миллатни миллат бўлиб ривожланишида асосий ›омусдир

КОНСТИТУЦИЯ ДАВЛАТНИ ДАВЛАТ, МИЛЛАТНИ МИЛЛАТ БЎЛИБ РИВОЖЛАНИШИДА АСОСИЙ ҚОМУСДИР

        Маълумки, ҳар бир мамлакатнинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, давлатни давлат, миллатни миллат бўлиб ривожланишида ўз Конституцияси муҳим асосий қонун ҳисобланади. Ушбу қонуний пойдевор орқали давлат аҳамиятига молик бўлган қонунлар яратилади ва унга таянилади. Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг Конституциянинг 1992 йил 8 декабрда қабул қилиниши мамлакатимиз тарихида улкан тарихий воқеа сифатида эътироф этилади. Албатта, конституция ҳақида гап кетар экан, аввало мамлакатимиз бош қомусида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқий нормаларга эътиборни қаратиш жоиз ҳисобланади.   
        

         Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинларининг тўла - тўкис ҳимоя қилишга қаратилган ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларининг тўлиқ мустаҳкамланганлиги – бу аввало мамлакатимизда инсон манфаатига алоҳида тамойил сифатида эътибор кучайтирилганлигининг бир белгисидир.
         Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўтказилган маънавий - маърифий тадбирнинг ҳам бош мавзуси айни шу масалага қаратилди. Тадбирни институт маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори А.Ҳамзаев кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбир Конституциямиз қабул қилинганлигининг 21 йиллиги санасини нишонлаш доирасида ташкил этилаётганлигини алоҳида таъкидлади. Тадбирда  иштирок этаётган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши тарғибот гуруҳи аъзолари ва Самарқанд шаҳар “Камолот” ЁИҲ кенгаши аъзолари таништириб ўтилди. Шундан сўнг давлатимизнинг бош қомуси ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда ўтган мана шу давр мобайнида Конституциямиз туфайли мамлакатимизнинг барча соҳаларида қўлга киритилаётган кенг кўламдаги ютуқларга алоҳида тўхталди. Шундан сўнг тарғибот гуруҳи аъзолари ўз маърузаларида мамлакатимиз Конституцияси юртимиз равнақи ва тинч осойишталиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий-сиёсий ва бошқа қатор соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида муҳим бош қонун сифатида асосий ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётганлигини алоҳида таъкидладилар. Маърузачилар шунингдек, ўз сўзларида мана шу ўтган йиллар ичида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий ҳуқуқий пойдевори бўлиб келаётган Конституциямизда эътироф этилган ҳуқуқий нормаларнинг ниҳоятда мустаҳкам қилиб тайёрланганлиги, ушбу нормаларни тайёрлашгача жаҳоннинг ривожланган давлатларининг конституцияларини ўрганилганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари ўз чиқишларида Конституциямизда эътироф этилган ҳаётимизнинг барча жабҳаларига тааллуқли бўлган ҳуқуқий нормаларнинг аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар. Талабалар томонидан Конституция ҳақидаги турли саволларга тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда Давлатимиз бош қомуси ҳисобланган Конституциямизнинг мазмун - моҳияти, унда мустаҳкамлаб қўйилган тегишли ҳуқуқий нормалар ва уларнинг бугунги кунимиздаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Бу эса ўз навбатида талабаларнинг конституция ҳақидаги билимларини янада бойишида ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Институт маънавият ва маърифат бўлими

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.