• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow МАЪНАВИЙ – МАЪРИФИЙ ТАДБИР  
Wednesday, 29 January 2020
МАЪНАВИЙ – МАЪРИФИЙ ТАДБИР

МАЪНАВИЙ – МАЪРИФИЙ ТАДБИР       

        11-ноябр куни институт фаоллар залида “Терроризм, диний экстремизм, ҳуқуқбузарлик, одам савдосига қарши кураш ва уларнинг олдини олиш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда институт ректори профессор Т.Остонақулов, вилоят МХХ вашаҳар ИИБ ходимлари, соҳа проректорлари, факултет деканлари, декан ўринбосарлари, курс раҳбарлари, гуруҳ раҳбарлари ва гуруҳ сардорлари жами 360 киши иштирок этишди.

Тадбирни: Институт ректори Т.Остонақулов очиб, кун тартибида кўриладиган масала мавзусини ва маърузачиларни таништириб ўтди. У киши ўз сўзида жамиятга юксак маънавиятли кадрларни тарбиялаб, етказиб бериш бизнинг асосий вазифаларимиздан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Таълим ва тарбиянинг узвийлиги, етук ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш борасида бажарадиган вазифалар ҳақида бирма-бир тўхталди. Бугунги тадбирда институтдаги барча курс раҳбарлари, мавжуд 177 та гуруҳнинг раҳбарлари ва сардорлари иштирок этишаётганлигини айтиб, бугунги кун тартибидаги масала юзасидан сўз таклиф этилганларга берилди.Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда терроризм, диний экстремизм, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ҳамда уларнинг олдини олиш ғоят муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлаб, яқиндагина шахримизнинг Беруний кўчасида содир бўлган воқеа ҳаммамизни ҳушёрликка ундаши кераклиги ҳақида таъкидлади. Таъкидланишича,  1988 йилда туғилган фуқаро Арипов Дониёр бир неча йил Россия Федерациясида бўлиб Ўзбекистонга қайтган. У ўзи тайёрлаган қўлбола портловчи мосламани ишга тушириши натижасида ҳалок бўлган. Унинг укаси эса оғир куйиш жароҳатини олган. Олиб борилган тезкор қидирув натижасида ушбу воқеа тафсилотлари ўрганиб чиқилди.

Суриштирув ишлари натижасида яқинда Сўғдиёна массивида содир бўлган қотиллик жинояти ҳам уларга бориб тақалаяпти. Жиноятчи унсурлар томонидан онги, дунёқараши ҳали яхши шаклланмаган ёшларни ўз таъсирига олишга уриниш ҳамма вақт бўлиб келган. Уларнинг домига дунёқараши ҳали шаклланиб улгурмаган, ўз қатъий фуқаролик позициясига эга бўлмаган ёшлар илиниб қолаётган ҳолатлар учраб турганлиги айтилди. Айни шу масала юзасидан шаҳримизда йиғилишлар ўтказилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.Шунингдек, тадбирда бугунги кунда тинчлигимизни кўролмаётган, дадил қадамларимизни, дунё ҳамжамиятида эришаётган ютуқларимизни кўра олмаётган ғаламислар, ташқи кучлар мавжудлиги, ана шу ташқи кучлар бизнинг таянчимиз бўлган ёшларни ўзларига оғдириш ҳаракатларини давом этаёттираётганлиги ҳам алоҳида тилга олиниб, бу бўйича  юқорида билдирилган фикрлар маъқулланди. Тадбирда сўзга чиққанлар тинчлигимизни, осойишталигимизни сақлаш йўлидаги ишларимизни яна ҳам кучайтириб, айниқса таълим тизимида тарбия ишларини самарадорлигини ошириш, давомати паст, ўзлаштириши суст бўлган талабалар билан якка тартибда ишлашни ташкил этиш, нотинч оилалар вакиллари ёки экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган оила вакиллари бўлган талабаларни аниқлаш ҳамда улар билан мунтазам ишлаш долзарб вазифа эканлигини ҳам алоҳида гапириб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда шаҳар ИИБ бўлими ходимлари ҳам сўзга чиқиб, бугунги ташкил қилинган тадбир ғоят долзарб масалада бағишланганлигини эслатиб тартиб-интизом бор жойда ҳамма ишлар яхши кетишини таъкидлади. Институт ҳудудида ҳам, бошқа жойда ҳам тинчлик-осойишталикни таъминлашга ҳаммамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз кераклиги келгусида ОИТС ва гиёҳвандликка қарши кураш масаласида тадбирлар режалаштирилганлиги ҳақида маълумотлар берди. Шундан сўнг сўзга институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проретори А.Ҳамзаев чиқиб, бугунги курс, гуруҳ раҳбарлари ва сардорлари билан кенгайтириб ўтказилган йиғилиш айни вақтида ташкил этилганлигини айтиб, юқоридаги билдирилган фикрларга тўлиқ қўшилишини таъкидлади. Шунингдек, курс ва гуруҳ раҳбарларининг ижарада яшайдиган талабаларимиз билан ишлаши қониқарсизлигини уқтириб, баъзи курс ва гуруҳ раҳбарлари талабалар ҳолидан бир ойда бир марта ҳам хабар олмаётганлигини аниқ рақамлар ва фактлар орқали айтиб ўтди.

А.Ҳамзаев томонидан гуруҳ раҳбарларининг маъсулиятини янада ошириш лозимлиги юзасидан институт “Ички тартиб-қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар таклиф қилинди. Яъни жиноий ҳатти-ҳаракатлари бор талаба аниқланса гуруҳ раҳбарига ҳам интизомий ёки маъмурий чора белгилаш нормасини киритишни таклиф этди. Шунингдек, у киши томонидан Интернет ва телефондан фойдаланишда, кийиниш ва мулоқот маданияти бўйича меъёрларга риоя этиш лозимлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.      

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, йиғилиш  ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1.     4 кун муддатда барча гуруҳ раҳбарларига ўз гуруҳида ўқийдиган, ижарада яшайдиган талабанинг аниқ манзилини билиш, бориб кўриш ва 3 томонлама шартномани расмийлаштириб, нусхасини 18-ноябргача институт Маънавият ва маърифат бўлимига тақдим этиш юклатилсин.2.     Гуруҳ раҳбарлари ўз гуруҳидаги талабаларни ижтимоий келиб чиқишини чуқур билиши, талабанинг психологик портретини тайёрлаши топширилсин. Муддати 20-ноябргача.3.     Давомати ва ўзлаштириши паст талабалар билан якка тартибда ишлаш режасини тайёрлаш ҳамда талабанинг ота-онаси билан доимий алоқани ўрнатиш вазифаси курс ва гуруҳ мураббийлари зиммаларига юклатилсин.4.     Факултет деканининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси, курс ва гуруҳ раҳбарлари талабалар ўртасида телефондан ва интернетдан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва уларнинг телефонларидаги мавжуд маълумотларни назорат қилиб туриш вазифалари юклатилсин. Доимий. Назорати ҳар ойда5.     Ушбу қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш институт Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори А.Ҳамзаевга юклатилсин.          

                                  

                                          Институт маънавият ва маърифат бўлими.

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.