• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow 21 - октябр Ўзбек тилига Давлат тили ма›оми берилган кун.  
Wednesday, 29 January 2020
21 - октябр Ўзбек тилига Давлат тили ма›оми берилган кун.

21 - октябр Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун.

   Тил - миллатнинг руҳи, ғурури ва ифтихори деб халқимиз бежизга айтишмайди. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Чунки ҳар бир миллатнинг ўз тилида шу миллатнинг руҳи, тарихи, бир сўз билан айтганда миллатга хос маънавий моҳият мужассамлашган бўлади. Шунингдек, тил миллат равнақига, мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган восита ҳам ҳисобланади. У қанча сўзга бой ва мукаммал бўлса бошқа тиллар билан ўзаро алоқага киришишда ўзининг сержилолиги билан хизмат қилади.        Маълумки, ўзбек тили дунё тиллари орасида худди шу тоифадаги тил сифатида бундан бир неча асрлар олдин тан олинган эди. Мутафаккир Алишер Навоий  эса ўзбек тилининг ниҳоятда сержило ва мазмундор ҳамда маънодор ва оҳангдорлиги жиҳатидан бой тил эканлигини  ўзининг шу тилда ёзилган бадиий асарлари орқали исботлаб берган буюк шоир сифатида ҳозиргача маълум ва машҳурдир.  Шу маънада миллатимизнинг ўзига хос ва мос, жарангдор тили бўлган ўзбек тилининг мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида бундан 24 йил олдин яъни, 1989 йил 21 - октябрда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди ва шу орқали тилимизнинг барча имкониятлари, қонун қоидалари мустаҳкамлаб қўйилди.   Ушбу қонуннинг  қабул қилиниши ўзбек тилининг жаҳон тиллари олдида ўзининг юқори мавқеига эга эканлини кўрсатди ва шу билан бирга ўзбек тилининг имкониятлари кенглигини намойиш этди. Шунингдек, мамлакатимизда расмий тил сифатида ягона ўзбек тили эканлиги қайд этилиб, унга нисбатан ўзаро ҳурмат ва эътибор ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.    Мана бир неча йилдирки, ушбу тарихий сана мамлакатимизда кенг нишонланиб келинади.  Сана муносабати билан тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром яна бир бора кучайтирилади ҳамда мавзу доирасида маънавий - маърифий тадбирлар кенг кўламда уюштирилади. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ҳам сана муносабати билан маънавий-маърий тадбир ташкил этилди. Унда институт ўзбек тили ва чет тиллар ва бошқа кафедра  профессор ўқитувчилари иштирок этишиб, тадбирнинг моҳияти ҳақида кенгроқ тушунчалар билан яна бир бор танишиш имкониятига эга бўлдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилининг нақадар бой ва сермазмун ва оҳангдор тил сифатида дунё тиллари орасида ўзининг ўзига хос мавқеи борлигини алоҳида қайд этишиб, бундан 24 йил олдин қабул қилинган тил ҳақидаги қонун ўзбек тилининг ҳақиқий дунё тиллари орасидан кенг ўрин олиши учун ягона имконият эшигини очиб берган тарихий ҳужжат эканлигини алоҳида эътироф этишди. Тадбирда ушбу тил ҳақидаги қонун ижроси юзасидан институтда олиб борилаётган амалий ишларга алоҳида аҳамият қаратилди яъни, давлат   тилида иш юритиш ишларининг барчаси  ўзбек тилида олиб борилаётганлиги, дарслик ва ўқув қўлланмаларини айнан давлат тилида яратилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.  Албатта, она тилимиз ҳисобланган ўзбек тили мана бир неча асрлардан бўён ўзининг ифода ва талаффўз имкониятларининг кенглиги жиҳатидан мукаммал тил сифатида эъзозланиб келинмоқда. Шу маънода мамлакатимизда тилимизга бўлган эътиборнинг юксак намунаси сифатида бундан 24 йил олдин қабул қилинган Давлат тилига ўзбек тили мақоми берилиши ҳақидаги қонун бугун ўзининг кенг самарасини бермоқда. Тадбирда шу хусусда сўз юритилиб, ҳали ўзбек тилининг ўзига хос имкониятларининг адабий ва бадиий, публицистик имкониятларининг очилмаган қирралари кенглиги ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди.                                                         

Институт маънавият ва маърифат бўлими.

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.