• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow Экологик муаммоларни бартараф этиш йўлида  
Wednesday, 29 January 2020
Экологик муаммоларни бартараф этиш йўлида
Экологик муаммоларни бартараф этиш йўлида
           
      Бугунги глобаллашув даврида инсониятни тобора сергакликка ва эътиборлиликка тортаётган жиддий муаммолардан бири - бу экологик муаммолардир. Ушбу муаммолар албатта ўз - ўзидан келиб чиқаётгани йўқ. Саноат тармоқлари ва бошқа ишлаб чиқариш тизимларини тобора ривожланиб бораётгани шу каби муаммоларни янада кескин кўпайиб боришига олиб келмоқда. Ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш орқали экологияга чиқариладиган саноат чиқиндиларини бирмунча камайтириш мумкиндир, аммо ҳозирга қадар мазкур технологиялар ҳамда ишлаб чиқаришдаги зарарли чиқиндилар, атроф муҳитни зарарлайдиган моддаларнинг она табиат ҳавосига чиқарилиш ҳолатлари кўпайса кўпаймоқдаки, аммо камаймаяпти. Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Самарқанд вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида 12-сентябрь  “Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Атмосфера ҳавосини келажак авлодлар учун сақлаб қолайлик” шиори остида  “Экология ва биз” мавзусида   ўтказилган тадбирнинг моҳиятида  ҳам қайсидир маънода экологик муаммоларни бартараф этиш йўлида амалга оширилган вазифалар  мужассам. Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда дунё жамоатчилиги олдида турган энг глобал муаммолардан бири экологик муаммолар, хусусан озон қатламининг емирилиш сабаблари ва оқибати хусусида атрофлича фикр мулоҳалар юритишиб, мазкур муаммоларни камайтириш йўллари ҳақида баҳс мунозаралар олиб боришди. 
     Тадбирда таъкидланганидек, агар инсоният ўз билганича табиатга қўпол равишда муносабат билдириб, турли заҳарли ва зарарли моддалар билан она табиатга, яъни соф ҳавони ифлосланишида иштирок этаверар экан, жиддий экологик муаммолар тобора кучайиб боравериши аниқ. Тадбирда бу каби жиддий муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида сўз юритилар экан, хусусан вилоятимизда “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” юзасидан   мавжуд муаммолар, уларнинг ечимида кенг жамоатчилик ва институт жамоасининг ўрни ва мавзунинг бошқа долзарб масалалари ҳақида ҳам батафсил маьлумотлар берилди.
      Экологик муҳит ва  унинг бузилишининг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида “Экоҳаракат” экспертлари ва эколог олимлар томонидан билдирилган ҳаётий ва илмий   асосдаги тақдимотлар тадбирни янада  мазмунли ўтишини таъминлади. Республикамиз ва вилоятимиздаги  экологик вазиятнинг бугунги аҳволи, мамлакатимизнинг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидаги салбий экологик ҳолатнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ҳам атрофлича фикрлар билдирилди. “Озон қатламини бузадиган моддалар бўйича Монреал Протоколи” мазмуни ва ундан келиб чиқадиган долзарб масалалар” юзасидан Самарқанд вилоят Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари томонидан батафсил ахборот берилди. Тадбирда маълум қилинганидек, ҳозирги кунда Республикамиз 10 дан ортиқ турли конвенцияларга қўшилган бўлиб, шундан энг асосийси “Озон қаватини ҳимоя қилиш Вена конвенцияси” ва “Озон қатламини бузадиган моддалар бўйича Монреал Протоколи” (18 май 1993 йил қўшилган) муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
      Мазкур ҳуқуқий ҳужжат асосида мамлакатимизда кенг кўламдаги чора - тадбирлар амалга оширилиб, она табиатнинг асл кўриниши қандай бўлса шундайлигича асраб авайлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришилаётганлиги тадбирда алоҳида таъкиблаб ўтилди. Ушбу тадбирнинг мазмун моҳияти ҳамда унда илгари сурилган масалалар талабалар тасаввурида ўзига хос тушунчаларни янада такомиллашувида муҳим воситалардан бири бўлиши билан бирга уларда она табиат ва экологияда бўлган дунёқарашларини такомиллашувига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. 

                                                                    Институт маънавия ва маърифат бўлими

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.