• Uzbek
  • Russian
  • English
 
Main arrow Internship International arrow Diqqat institutda olimpiada  
Saturday, 25 January 2020
Diqqat institutda olimpiada

Diqqat institutda olimpiada!

           Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 26 мартдаги 95-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Агрономия» мутахассислик фанидан талабалар Республика фан олимпиадасининг 2-босқичи 2013 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида бўлиб ўтади.
            Шу муносабат билан Низом талаблари асосида олимпиаданинг 2-босқичида иштирок этиш учун 1-босқичда фақат 1-ўринни эгаллаган 1 нафар талаба ва унинг раҳбари тўғрисидаги маълумотни ҳамда 4 та тур бўйича олимпиада топшириқлари вариантларини 2013 йил 5 майга қадар ташкилий қўмитага юборишингизни ва қатнашчиларнинг иштирокини таъминлашингизни сўраймиз.
           Талабалар Республика фан олимпиадасининг 2-босқичида иштирок этувчи талабалар ўзлари билан ОТМдан йўлланма хат, 1-босқичда ғолиб бўлган талаба ва илмий раҳбари ҳақида маълумот (Низомдаги 3-4-илова), паспорт (асли), талабанинг маълумотномаси ва тавсифномаси, 2 дона рангли расм, рейтинг дафтарчаси нусхаларини қоғоз ва электрон вариантда олиб келишлари шарт.
           Олимпиада қатнашчилари 12 май куни кутиб олинади.

             Бизнинг манзилимиз: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси 77-уй. Магистратура бўлими, Агрономия факултети (масъуллар: М.А.Хайитов, П.Бобомирзаев, Н.Б.Рўзиқулов).

                         Электрон почта:  This email address is being protected from spam bots, you need Javascript enabled to view it , This email address is being protected from spam bots, you need Javascript enabled to view it , This email address is being protected from spam bots, you need Javascript enabled to view it
Маълумот учун телефонлар:  (8-366) 234-33-20, 234-07-87, 234-05-46
                                             Факс:  (8-366) 234-07-87, 234-07-86

 
< Prev   Next >
The latest news
Ma'lumotlar bazasi
1. Elektron o'quv-uslubiy majmualar.
2. O'quv jarayoni monitoringi avtomatlashtirilgan axborot tizimi.
3. Ilmiy ishlarni monitoringini yuritish dasturi.
4. Xodimlar ma'lumotlar bazasi.